ноябр 26, 2022 13:24 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Суриядаги ноқонуний базасига ҳужум уюштирилганини тасдиқлади
    АҚШ давлати Суриядаги ноқонуний базасига ҳужум уюштирилганини тасдиқлади

АҚШ Марказий қўмондонлиги тероричлик базаси (CENTCOM) Сурия шимоли-шарқидаги ноқонуний Аш-Шададий базасига ракета ҳужуми уюштирилганини тасдиқлади.

Кеча -жума оқшоми ОАВ Сурия шимоли -шарқидаги Ал-Ҳасака вилоятидаги шу номдаги шаҳардаги Аш-Шададий ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштириганини маълум қилдилар.

Эрон телерадиококмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги СЕНТКОМ террорчилик қўмондонлиги ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида ҳужум икки миномёт билан амалга оширилганини ёзди.

АҚШ  Марказий қўмондонлиги террорчилик маркази шунингдек, бу ҳужумлар ИШИДга қарши коалиция кучлари  ва тинч аҳолини хавф остига қўяди ҳамда Сурия ва минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни заифлаштиради деб таъкидлади.

Ҳужумдан кейин  Ал-Маёдин телеканали ҳам  огоҳ манбаларга таяниб, Ал -Ҳасака  жанубидаги Аш-Шададий шаҳрида АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалицияга тегишли база атрофида бир неча кучли портлаш овози эшитилди деб қўшимча қилди.

Маҳаллий манбалар ҳам бу тармоққа Аш-Шададийдаги Алижабса майдонида жойлашган бу ахборот базаси атрофига 4 ракета тушди дея хабар қилди.

2011 йилдан бери АҚШ фуқаролар уруши ва Голан теппаликлари шартларини суиистеъмол қилиб  Сурияда асосан ўзлари томонидан яратилан террор гуруҳлари йиллар давомда бу мамлакат шимоли ва шарқидаги нефт конларидан нефт ўғирлаб келмоқда .

 

Ёрлиқ