Ливан президентини сайланишида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг фаол ўрни
ноябр 01, 2016 18:30 Asia/Tashkent
Ливан ташқи ишлар вазири мамлакат президентини сайланишида Ҳизбулоҳ ҳаракатининг ижобий ролини алоҳида таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Ливан ташқи ишлар вазири Жуброн Босил бу мамлакат президенти сифатида Мишель Увнни сайланганлигини олқишлаб, шижоат ва фидокорлик билан миллий бирлик ва ваҳдатни мустаҳкамлаш зарурлигини баён этди.
Кеча душанба куни Ливаннинг Ислоҳот ва ўзгаришлар фракцияси раиси Мишель Увн бу мамлакат президенти бўлди.
Айтиш керакки Ливан президентлик лавозимини ўтган икки йил давомида бўш қолганлигидан кейин Мишель Увн бу мамлакатнинг 13 президенти сифатида қасамёд қилди.