Саудия Арабистонида 4 нафар маҳкумга ўлим ҳукми чиқарилди
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонидаги 4 нафар маҳбусга нисбатан ўлим жазо чиқарилганини маълум қилди.
Миръот-ул Жазира телеканалининг бугунги хабарига кўра, Синд инсон ҳуқуқлари ташкилоти Саудия Арабистонида 5 нафар маҳбус ўлим жазосига ҳукм қилинганини хабар қилди.
Европа -Саудия инсон ҳуқуқлари ташкилоти яқинда Саудия сўнги ўн йилида рекорд даражадаги қатлларни қайд этганини маълум қилди.
Бу эса 2013-йилдан жорий йилнинг октябригача, 1100 кишини қатл қилган бўлса, улардан 990 дан ортиғи 2015-йил бошидан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ҳукмронлиги даврида бўлган.
Саудия Арабистони қироли Абдулазиз даврида минг киши қатл этилган. 2016 йил январь, 2019 йил апрель ва 2022 йил март ойларида 3 та оммавий қатлларда 165 та ҳукм ижро этилди. Қатл этилганлар орасида 12 таси вояга етмаганлар қатл этилган бўлиб уларнинг аксарияти 2018 йилдан кейин амалга оширилган.
Саудия Арабистони жорий йил бошидан буён 121 кишини қатл қилди. Улардан 81 таси оммавий қатл бўлиб, бу унинг тарихдаги энг йирик оммавий қатл бўлди. Қатл этилганларнинг 41 нафари саудиялик шиа намойишчилар ҳамда шарқий Арабистондаги Ал-Аҳса ва Қатиф минтақалари аҳолисидир. Саудия Арабистонида бир кунда бунчалик шиаларнинг қатл этилиши ҳеч қачон кузатилмаган.