Туркияда сиоинстик режим фойдасига жосуслик қилишда айбланган 44 киши қўлга олинди
-
Туркияда сиоинстик режим фойдасига жосуслик қилишда айбланган 44 киши қўлга олинди
Туркия мамлакати хавфсизлик кучлари сионистик режим жосуслик агентлиги /Моссад/ учун жосуслик қилиш айби билан 44 кишини ҳибсга олди.
Туркия разветка ташкилоти (MET) бундан олдин фаластинлик шахсларни сионистик жосуслик агетлиги /Моссад/ томонидан ўлдирилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Туркия ахборот манбалари бугун мамлакат хавфсизлик кучлари Туркиядаги фаластинлик шахсар ва нодавлат ташкилотлари назорати орқали Моссадга жосуслик қилган шахсларни қўлга олганини хабар қилди.
Хабарга асосан, бу жосуслардан яна 13 нафарини қидириш давом этмоқда.
Туркия ҳукуматининг бу ҳаракатлари Анқаранинг ҳар доим Фаластин халқини сионистик режим ишғоли ва жиноятларига қарши қўллаб-қувватлашни иддао қилаётган бир пайтдадир.Аммо бу ёрдам сўз билан чекланган ва Туркия билан сионистик режим ўртасида кўп соҳаларда алоқалар бор.