Швеция ва Финляндия Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиш шартига эътибор бермаяпти
(last modified Mon, 16 Jan 2023 07:08:14 GMT )
Январ 16, 2023 12:08 Asia/Tashkent
  • Швеция ва Финляндия Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиш шартига эътибор бермаяпти
    Швеция ва Финляндия Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиш шартига эътибор бермаяпти

Туркия президенти Ражаб Тоийб Эрдуған ўз сўзларида, Швеция ва Финляндия давлатлари Анқаранинг НАТОга аъзо бўлиш шартига эътибор бермаяпти деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Туркия президентининг ўз сўзларида Анқара 130 нафар террорчини Туркияга қайтариш шарти билан Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшилишига рози бўлишини шарт қилди, аммо бу икки давлат Туркиянинг ушбу шартини эътибрсиз қолдирмоқда деб изоҳлади.

Эрдуған шунингдек биз Швеция кўчаларида  ПКК террорчилик гуруҳининг намойишига гувоҳ бўлдик ва олдин бу ҳусусда огоҳлантиргандик аммо афсуски бу намойишлар тўхтатилмади деб қўшимча қилди.

Эрдуған  Швецияни ПКК-Курдистон ишчилар партиясининг бу мамлакатдаги провакацион ҳаракатлари тўхтатилмаса Стокгольм бидан муносабатариимздаги кескинлик кўчаяди деб огоҳлантирди.

Туркия резиденти матбко котиби,  Иброҳим Калин шунингдек  Туркияда май ойидаги президентлик сайловларидан олдин Швеция ва Финлияндия билан НАТОга аъзо бўлиш учун келиша олиш имкоиняти имконияти тугаяпти деб маълум қилди.

Туркия расмийларининг бу баёнотлари Стокголм мерияси олдида Туркия презиленти Эрдуған сурати тушурилган қўғирчоқнинг осилганига норозилик сифатида айтилмоқда. Анқара эса террорчилар сифатида атаган мухолиф гуруҳларининг бу ҳаракат учун масъул деб билади.