Бин Салмон даврасида Саудия Арабистонида ўлим жазоси бўйича рекорд ўрнатилди
Европа -Саудия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Саудия Арабистонида ўтган 2022-йилда 147 нафарга яқин одам қатл этилганини ва бу кўрсаткич сўнгги икки йилдаги жами кўсаткичларидан юқори бўлганини эълон қилди.
Ал-маёдин телеканалининг хабар қилишича, Европа-Саудия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида Саудия Арабисттонида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон даврида ўлим жазолари ҳар йили деярли икки баравар ва бин Салмон ва унинг отаси даврида ўртача қатл этилганлар сони 82 фоизга ошганини эълон қилди.
2022-йилда Саудия Арибстонида 147 киши қатл этилган бўлиб бу кўрсаткич сўнгги икки йилдаги жами ҳукмлар сонидан кўп, яъни 81 та ҳолат,. Бу 147 кишидан 2022-йилнинг март ойида бир кунда 81 киши қатл этилди, бу Саудия Арабистони тарихидаги энг йрик оммавий қатл сифатида танилган ва халқаро қоралашларга сабаб бўлган.
Баёнотга асосан 2021 ва 2022 йилларда ижро этилган жазолар 119 фоизга, 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда эса бу ҳукмларнинг чиқарилиши ҳам 444 фоизга ошган. Расмий инсон ҳуқуқлари маркази маълумотлари эса 2020 йилда 27 та, 2021 йилда эса 67 та ўлим жазоси ижро этилган.
Саудия Арабистонидаги кўп сонли қатллар қаршисида Ғарбнинг жим туриши Саудия долларларининг таъсири Европа ва АҚШ учун инсон ҳуқуқлапи даъволарилан анча катта эканлигини кўрсатади.