Саудия Арабистонида кетма-кет қатллар; Бин Салмон рекордчига айланмоқда
Европа-Саудия Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти Ар-Риёд ҳукумати 15 нафар ғоявий ва сиёсий маҳкумга ўлим ҳукмини чиқарганини маълум қилди. Ушбу буйруқлар чиқарилиши билан бу мамлакатда ўлим хавфи остида бўлганлар сони 53 нафарга етди, улардан камида 8 нафари болалар ва ўсмирлардир.
Сауди Леакс веб-сайтига кўра, ушбу ташкилот Саудия ҳукумати томонидан ўнлаб маҳбуслар, жумладан 8 ўсмирнинг оммавий қатл этилишидан ҳам огоҳлантирган. Ушбу сайт ўлим хавфи остида бўлган саудиялик маҳбуслар сони исм ва рақамлардан ҳам кўп эканлигини ва маҳбусларнинг аксарияти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини эълон қилди.
Аввалроқ Арабистон ярим оролида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Саудия Арабистонини “қўрқув ва қатл мамлакати” дея таърифлаб, бу мамлакатда, айниқса, сиёсий маҳбуслар, фуқаролик ва ҳуқуқ фаолларига қарши қирғинларнинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирган эди.
Арабистон ярим оролида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Саудия Арабистони жиноят ишлари бўйича суд томонидан сиёсий маҳбуслардан тортиб фаоллар ва намойишчиларгача бўлган Саудия фуқароларига нисбатан ўлим жазоси чиқарилиши кўпайганидан сўнг Саудия Арабистонидаги хавфли инсон ҳуқуқлари аҳволини кўриб чиқди.
Бу қўмита бир гуруҳ фуқароларга ижтимоий тармоқлар орқали ўз фикрини билдириш ҳуқуқидан фойдаланишга ёки эркинлик, адолат ва ижтимоий тенглик учун тинч юришларда қатнашишга уринганликлари учун ўлим жазосига ҳукм қилганини қўшимча қилди.
Саудия Арабистонидаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таъкидлашича, бу ўзбошимчалик билан ҳукмларнинг доимий равишда чиқарилиши Саудия режимининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги даъволарининг ёлғонлигини исботлайди.
Бу қўмита, шунингдек, Юсуф ал-Маносиф, Абд ал-Мажид ан-Нимр, Жавод Қоририс, Фазил ал-Сафвоний, Али ал-Мабиёқ, Муҳаммед ал-Бад, Муҳаммад ал-Фараж, Аҳмед ат-Тирғом, Ҳасан Заки Ал-Фараж ва Али Ал-Собитий бола ва вояга етмаган бўлган бўлсалар ҳам гуруҳ ҳукми билан қатл этилган.
Оммавий ахборот воситалари фаоллари саҳифаларида қирғинни тўхтатинг, деган маънони англатувчи “Авқфва ал-Мушабеҳ” хештеги трендга айланган. Ушбу ҳештег Ал Сауд режими томонидан ушбу ўсмирларнинг яқинда қатл этилишига жавобан ишга туширилган.
Арабистон ярим оролида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботига кўра, бир неча кун аввал Саудия Арабистони суд тизими яна бир ўлим ҳукмини эълон қилган. Бу ҳукмга Сауд Ал-Фараж, Жалол ал-Бад, Абдуллоҳ Ал-Розий, Ҳайдар Ал-Таҳифа, Ҳусайн, Абу ал-Хайр, Содиқ Тамер, Жафар Султон, Аҳмед ал-Аббос, Ҳусайн Фараж, Манҳал Ал-Рабҳ , Ҳусайн Ал-Иброҳим, Ас-Сайид Али Ал-Алавий, Ҳусайн Одам, "Иброҳим Абу Халил ал-Ҳавитий, Шадли Аҳмад Маҳмуд ал-Ҳавитий ва Аталлаҳ Муса Муҳаммад ал-Ҳавитий киритилган.
Бу одамларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун асосли сабаб йўқ. Масалан, Юсуф ал-Маносифга қўйилган ёлғон айбловлар орасида:
“Хавфсизлик кучларининг ўқидан ҳалок бўлган баъзи одамларнинг дафн маросимида қатнашиш, намойишларда қатнашиш, ҳукуматга қарши шиорлар айтиш, фитна ва хавфсизликни бузишга уриниш, Саудия Арабистонида барқарорликка путур етказувчи ўтириш, намойиш ва йиғилишларни рағбатлантириш, террорчилар тўдасига қўшилиш ва хавфсизлик кучларига қарата ўқ узиш”.
Саудия Арабистонида ўлимга ҳукм қилинганлар ҳукм ижро этилишидан анча олдин ҳар хил жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлади. Европада жойлашган Араб Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти кузатувига кўра, Саудия фуқаролари ҳибсга олинган пайтдан бошлаб ҳар хил қийноқларга дучор бўлишади ва бу қийноқлар ҳукм чиқариш билан тўхтамайди, лекин ножўя хатти-ҳаракатлар ҳукм ижро этилгандан кейин ҳам давом этади ва маҳкумларнинг оилалари ҳолатини ўз ичига олади.
Жисмонан қийноқларга электр токи уриши, ухлатмаслик, калтаклаш, тирноқ олиш, оёқларидан осиш ва бошқа ҳолатлар киради, улар ҳибсга олинган шахсни сўроқ қилиш босқичида айбига иқрор бўлишга ёки иқрорликка имзо чекишга мажбурлаш мақсадида амалга оширилади. Бундай қийноқларга дуч келганлар орасида 2021-йил июн ойида қатл этилган ва суд қайта кўриб чиқилиши таҳдиди остида ўз иқрорига имзо чекишга мажбур бўлган Мустафо Ал-Дарвиш ўсмир ҳам бор.
Кўп ҳолларда қийноқлар доимий ногиронлик ёки жароҳат ва оғриқ, шунингдек, кома ва онгни йўқотишга олиб келади ва кўп ҳолларда маҳкум тиббий даволаниш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
2019-йилнинг апрел ойида қатл этилган “Монир ал-Адам” йигит қийноқлар туфайли эшитиш қобилиятини йўқотган, худди шу оммавий қатлда қатл этилган яна бир йигит “Абдуллоҳ ат-Тариф” қийноққа солинган ва бу қийноқлар жароҳатлар келтириб, умуртқа поғонаси ва чап кўзининг умуртқалари оғишган, танасининг бошқа қисмлари ҳам шикастланган.
Маҳкумларнинг қийноқлари нафақат жисмоний ўлчовлар билан чекланиб қолмай, балки руҳий қийноқлар шаклида ҳам содир бўлади. 2019-йилнинг 23-апрелида қатл этилган намойишчи Ҳайдар Ал-Леиф, агар у иқрорномага имзо чекмаса, хотини билан ажрашиш учун қамоқхонага чақирилиши билан таҳдид қилинган.
Саудия Арабистонида қатлларнинг давом этиши ва ҳажмига бир қатор омиллар сабаб бўлди.
Биринчидан, Саудия Арабистони инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро ҳужжатларнинг ҳеч бирига ўзини содиқ деб ҳисобламайди, чунки бу ҳужжатларнинг ҳеч бирини қабул қилмаган. Бу ҳужжатлар орасида 1948-йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини, 1966-йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги умумжаҳон пакти, 1966-йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Умумжаҳон пактини қайд этишимиз мумкин.
Иккинчидан, инсон ҳуқуқлари Саудия Арабистони сиёсий ва суд тизимида салбий тушунчадир. Инсон ҳуқуқлари ҳақида гапириш бу мамлакатдаги мавжуд вазиятни танқид қилиш ва анъанавий жамият нормалари ва қадриятларини қабул қилмасликни англатади. Шу нуқтаи назардан қараганда, инсон ҳуқуқлари тарафдори нафақат подшоҳга бўлган байъатини бузган, балки суннат ва шариатдан ҳам юз ўгирган.
Учинчидан, Саудия Арабистонида бугунги маънода асосан конституция йўқ ва бунинг сабаби конституция давлат институтларини белгилаш, уларнинг вазифа ва ваколатлари ҳамда институтларнинг ўзаро алоқалари ҳамда миллатнинг асосий ҳуқуқларини тартибга соладики, бу мамлакатда у етишмайди.
Суд-ҳуқуқ соҳасида Саудия суд тизимининг бошида Олий суд кенгаши мавжуд. Саудия Арабистони суд тизими қонунининг 5-моддасига кўра, ушбу кенгашнинг 11 нафар аъзоси бўлиб, уларнинг барчаси қирол томонидан тайинланади.
Тўртинчидан, Саудия Арабистони нефт долларларини дунё ташкилотлари ва давлатларининг оғзини ёпиш ва уларга пора бериш учун мўл-кўл ишлатмоқда. Шу сабабли Халқаро Амнистия 2013-йил октябр ойидаги ҳисоботида Саудия ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилишига йўл қўймаслик учун пулга таянишини таъкидлади.