Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 минг нафардан ошди
Туркия табиий офатларни бошқариш агентлиги бугунги хабарида бу мамлакатда содир бўлган сўнги зилзила оқибатида 12 минг 391 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия табиий офатларни бошқариш агентлиги мамлакат жанубидаги зилзила қурбонлари сонининг 12 минг 391 нафар ҳалок бўлгани ва 62 минг 914 киши яраланганини ҳам хабар қилди.
Шу ҳолда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрудаған мамлакат жанубидаги зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга ташрифи чоғида зизиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда муаммолар борлииги тан олиб рақибларини огоҳлантирди.
Туркия президенти кеча зилзиладан жабр кўрган Каҳраманмарш вилоятига бориб зилзила қурбонларини бошпана йўқлиги ва ёрдамнинг секин етказилиши сабабли норозиликларга дуч келди. Эрдуған бу танқидлар ва норозиликларга ярадорларни қутқариш, қидирув ва қутқарув ишлари энди нормал ҳолатга қайтган ва ҳеч кимни бошпанасиз қолдирмаймиз деб жавоб берди.
У сўзларининг бошқа қисмида, яхши кунларни ва ёрдам жараёнини ваъда қилиб бир жумла билан танқидчилари ва сиёсий мухолифларига ҳам ҳужум қилди. Ражаб Тоийб Эрдуған сўзларининг бошқа қисмида баъзи одамларни сиёсий манфаатлар учун салбий кампания яратганига тоқат қилолмайман деб изоҳлади.