Ироқ халқ кучлари қўмондонлиги Ироқда террорчиларнинг бутунлай йўқ бўлишини таъкидлади
(last modified Sat, 05 Nov 2016 13:28:24 GMT )
ноябр 05, 2016 18:28 Asia/Tashkent
  • Ироқ халқ кучлари қўмондонлиги Ироқда террорчиларнинг бутунлай йўқ бўлишини таъкидлади

Ироқ халқ кучлари қўмондонлиги Ироқда террорчиларнинг бутунлай йўқ бўлишини таъкидлади

Ироқ халқ кучлари қўмондонлиги Ироқда террорчиларнинг бутунлай йўқ бўлишини таъкидлади. Ироқ халқ кучлари қўмондонларидан бўлмиш Абумаҳдий ал-Муҳандис шанба куни ал-Олам телеканали билан ўтказган суҳбатида Моселни озод этиш амалиёти муваффақиятли тарзда ўтди ва айни пайтда амалиётлар яна давом этияпти деб айтди. Ироқ халқ кучлари Найнаво вилоятининг 1300 километрли масофасини террорчилардан тозалашди. Ироқ халқ кучлари қўмондонига кўра, халқ кучларига қарши оммавий ахборот воситаларининг жанги олға сари боришга монеълик қила олмайди. Негаки, Халқ кучларининг мақсади ИШИД террорчилик гуруҳини бутунлай йўқ қилишдир. Шунингдек, ал-Муҳандис Туркия ҳарбийларининг Ироқ ҳудудига кириб олишларини қоралади ва шундай айтдики, АҚШ ва Саудия арабистони разведкаси ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилиши ортидан ушбу террорчилик гуруҳига қарши жанг қилишни янада қийинлаштирди.