март 09, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Ироқ давлати: бизга хорижий ҳарбий кучлар керак эмас
    Ироқ давлати: бизга хорижий ҳарбий кучлар керак эмас

Ироқ ҳукумати матбуот котиби, Ироқ бош вазирининг АҚШ мудофаа вазири билан яқинда бўлиб ўтган учрашувини изоҳлаб, Муҳаммад Шияъ Ас-Судоний бир неча бор Ироқ хорижий жанговар кучларга муҳтож эмаслигини таъкидлади деб айтди.

Сўнгги пайтларда минтақага сафар қилган АҚШ мудофаа вазири  оммавий ахборот воситаларига эълон қилинмаган ташриф билан Бағдодга келди.

Воъ ахборот агентлигиннг хабар қилишича Ироқ давлати матбуот котиби  Bassim Al-Avadiy кеча АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Ироқ Бош вазири  Muhammad Shia al-Sudaniy ўртасидаги яқинида бўлиб ўтган учрашуви ҳақида изоҳ берди.

Учрашувда  Muhammad Shia al-Sudaniy бир неча бор таъкидлаган асосий тамойил Ироқнинг хорижий жанговар кучларга муҳтож эмаслиги ва ҳамкорлик учун саъй-ҳаракатлар ИШИД террорчи гуруҳининг жангариларига қарши курашда ўқитиш мустаҳкамлаш ва разветка соҳасидаги ҳамкорлика қаратилиши керак эди деб айтди Босем Аъаводий.

Ироқ ва АҚШ ўртасида ИШИД билан жанглар якунлангани сабабли Ироқдаги АҚШ ҳарбий иштирокини тўхтатиш бўйича бир нечта музокаралар олиб борилгани ва бу мамлакат парламентида Ироқ ҳудудидан барча хорижий аскарларни чиқариб юбориш режаси маъқуллананига қарамай, АҚШ бу резолюцияни бузган ҳолда Ироқда ҳамон қолмоқда.

 

Ёрлиқ