Пекин давлати:Теҳрон ва Риёд ўртасидаи муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам берамиз
(last modified Sun, 12 Mar 2023 06:50:33 GMT )
март 12, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Пекин давлати: Теҳрон ва Риёд ўртасидаи муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам берамиз
    Пекин давлати: Теҳрон ва Риёд ўртасидаи муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам берамиз

Хитой ТИВ баёнотида Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва нормаллаштиишга ёрдам беришда давом этишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ кечанги баёнотида  Пекин давлати Саудия Арабистони ва Эроннинг мулоқотни кучайтириишни кучайтирмоқда ва Хитой давлати бу борада ижобий ва конструктив ёрдам беришга тайёр деб маълум қилди. Хитой ТИВ веб-сайтида нашр этилган бу баёнотга биноан, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги келишмовчиликларнинг бартараф этилиши минтақа давлатларининг ташқи аралашувдан халос бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек Хитой ТИВ раҳбари  Tsin Gang Эрон Ислом республикаси ва Саудия Араистони ўртасидаги икки томонлама муносабатларини тиклаш ҳақидаи келишувни тинчлик ғалабаси сифатида баҳолади.

Хитой Коммунистик партияси ташқи сиёсат бўлими раиси Ван И ҳам Пекинда Эрон ва Арабистон музокаралари муҳим натижа берди ва тинчлик ғалабаси бўлди ва ҳозирда нотинч дунё учун  жуда яхши хабар олиб келди деб маълум қилди.

Ғарбий Осиё маҳаллий аҳолига тегишли минтақанинг тақдири эса минтақа макмлакатлари халқларининг қўлида бўлиши зарур ва улар мувофқаштиришни кучайтириш орқали янада барқарор, тинч ва фаровон минтақани қуришлари мумкин  деб қўшимча қилди  Ван И.