Моссад сионистик режим расмийларининг кескин бўлиниши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Fri, 24 Mar 2023 07:43:42 GMT )
март 24, 2023 12:43 Asia/Tashkent
  • Моссад сионистик режим расмийларининг кескин бўлиниши ҳақида огоҳлантирди
    Моссад сионистик режим расмийларининг кескин бўлиниши ҳақида огоҳлантирди

Моссад раҳбари пайшанба оқшомида сионистик режим хавфсизлигига қарши ички бўлиниш хавфи ва ташқи таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди.

ИРНА хабарига кўра; Моссад раҳбари Девид Барнеа Бенямин Нетаняхуни сионистик режим хавфсизлигига таҳдид солаётган ички бўлиниш хавфи ва ташқи таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу оммавий ахборот воситалари ушбу таҳдидлар ҳақида батафсилроқ маълумот бермаган.

Барнеанинг огоҳтириши ушбу воқеадан кейин содир бўлмоқдаки, Сионистик режим парламенти бугун "режимнинг асосий қонуни"га ўзгартиришлар лойиҳасини маъқуллади, бу бош вазирни лавозимидан четлатиш ва ўз вазифаларини бажаришга қодир эмаслигини эълон қилишнинг олдини олади.

Қайд этилган қонун коррупсия ва ишончга хиёнатда айбланаётган сионистик режим бош вазири Бенямин Нетаняхуга иммунитет беради.

Айни пайтда сионист муваққат режим бош вазири Бенямин Нетаняху баҳсли суд-ҳуқуқ ислоҳоти лойиҳасига қарши норозиликларга қарамай, бу лойиҳани амалга оширишни тўхтатмаслигини таькидлади.  Ушбу ҳисоботга кўра, Сионистик режим Бош вазири суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг масъулиятли лойиҳасини илгари суришда қатъий эканини даъво қилди.

Сионистик ОАВ ҳам ушбу режимнинг уруш вазири Ёаф Галлант Нетаняху билан суҳбатлашганидан кейин баҳсли суд ислоҳоти лойиҳасига қарши чиқишини кейинга қолдирганини хабар қилди.

Ёрлиқ