Туркия президенти: Ғарб бизни Россияга қарши урушга тортишига йўл қўймаймиз
Ражаб Тойиб Эрдуған сўзлаган нутқида, Ғарб давлатларии Туркия давлатини Россияга қарши урушга тортиш ҳаракатларига Анқаранинг қаршилик кўрсатиши уларниг бу режада мағлуб бўлишигаолиб келган деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған венгриялик ҳамкасби билан телефлон орқали суҳбатида ўз мамлакатини Мсоква ва Киев ўртасида воситачи бўлиш ниятига эканлигини билдириб, Россия президенти Владимир Путинни 27 аперль куни Туркияга келишини маълум қилди.
Туркия президенти ўз сўзларида Анқара давлати можароларга барҳам бериш мақсадида Россия ва Украина делегациялари иштирокида Истанбулда учрашувлар ўтказишни давом этшини исташини таъкидлади.
Бу эса Туркия президентлиги матбуот котиби Иброҳим Калиннинг олдинроқ Анқара давлатини Россияга қарши Ғарб санкцияларига иштирок этмаслигини ва бу борада Ғарбнинг чораларини самарасиз бўлганини айтган бир пайтга тўғри келмоқда.
Туркия давлатини Россияга қарши Ғарб санкцияларига салбий муносабати Ғарб ва АҚШ расмийларини ғазаблантирган.
АҚШ Молия вазирлиги расмийси Brayan Nelson, Туркиянинг Россияга экпорти ўнлаб миллион долларга кўпайгани ҳақида Анқарани огоҳлантириб бу масала АҚШни хавотирга солмоқда деб қўшимча қилди.