сентябр 07, 2023 10:37 Asia/Tashkent
  • Россия ва Туркия ўртасида бир миллион тонна дон етказиб бериш бўйича дастлабки келишув юзага келди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко чоршанба куни кечқурун мамлакат ва Туркия ўртасида бир миллион тонна дон етказиб бериш бўйича дастлабки келишувни эълон қилд

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Александр Грушко маълум қилди:Россия ва Туркия 1 миллион тонна ғалла етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришди ва тез орада техник тафсилотларни ўрганишни бошлайди.

У қўшимча қилди:Бир қатор масалалар, жумладан, логистика ва молиявий хизматлар ва бошқа кўплаб масалалар, шунингдек, йўналишлар, борадиган мамлакатлар ва дон ҳажми муҳокама қилиниши керак.

Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг глобал озиқ-овқат нархига таъсирини камайтириш ва айниқса, Туркиянинг таклифи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Россия ва Украинанинг ҳамкорлиги билан бир қатор импорт қилувчи мамлакатлар томонидан зарур бўлган дон етказиб бериш учун Дон йўлаги келишуви бир йил олдин Истанбулда 2022 йил 22 июл имзоланган.

Ушбу шартнома дастлаб 6 ой муддатга имзоланган ва икки ойлик кетма-кет учта муддатга узайтирилган ва ушбу шартноманинг учинчи икки ойлик узайтириш муддати ҳам тугади. Туркия ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг саъй-ҳаракатларига қарамай, Ғарб Россия хоҳлаган ушбу шартноманинг бир қатор бандлари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли Россия ҳукумати унинг узайтирилишига рози бўлмади.

Ёрлиқ