август 12, 2023 13:43 Asia/Tashkent
  • Туркия Россиянинг донни қандай тарқатиш ҳақидаги ташвишини ҳал қилиш учун ечим таклиф қилди
    Туркия Россиянинг донни қандай тарқатиш ҳақидаги ташвишини ҳал қилиш учун ечим таклиф қилди

Туркия Россиянинг хавотирини йўқотиш ва Украина донини камбағал давлатларга тарқатиш мақсадида ғалла ташувчи кемаларни текширишни талаб қилди.

Ушбу стратегик маҳсулотларга кам озиқланган мамлакатларга киришни таъминлаш мақсадида Ўрта эр денгизи орқали Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув 2022 йил 22 июл, жума куни кечқурун Истанбулда БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш Москва ва Киев ўртасида воситачи сифатида иштирокида имзоланган. Ушбу шартнома имзоланганидан кўп ўтмай, Россия Украина донининг камбағал мамлакатлар ўрнига бой мамлакатларга кетишини эълон қилди. 18-июл, сешанба куни дон экспорти бўйича келишув муддати тугади. Лекин бу сафар Москва келишувни узайтириш учун адолатли тақсимлаш каби шартларни илгари сурди ва Туркия келишувни узайтириш ҳаракатига қарамай, келишув узайтирилмади.

Анадолу агентлиги хабарига кўра, Анқара дон шартномасини янгилаш ва Москванинг ушбу стратегик маҳсулотларнинг адолатсиз тақсимланишидан хавотирини бартараф этиш учун Туркия томонидан ғалла олиб кетаётган кемаларни текширишни таклиф қилди.

Туркия дон, дуккакли ва ёғли ўсимликлар бошқармаси раҳбари Аҳмет Тирякиўғли шундай деди:Қора денгиз дон йўлаги келишуви доирасида кемаларни текшириш вазифаси Туркияга тушса, кам ривожланган давлатлар озиқ-овқатга эга бўлиши мумкин.

Териякиўғли Россиянинг кам ривожланган давлатлар ўрнига ривожланган давлатларга дон жўнатилишига қарши шикоятларининг ҳал қилинишини ижобий қадам деб атади ва изоҳлади:Ғалла экспорти бўйича келишувни ишлаб чиқиш Россия кутганларини оқлайди.

Шу билан бирга, бу турк расмийси:Дон олиш учун устувор бўлган мамлакатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йил июл ойида 6 ой муддатга имзоланган дон экспорти тўғрисидаги битим кетма-кет икки ойлик уч муддатга узайтирилди.

Ёрлиқ