Россия ва Туркия президентлари учрашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг Сочи шаҳрига етиб келганида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Туркия ва Россия президентлари ғалла шартномаси, Украина инқирози, газ марказини яратиш, Туркиянинг иккинчи атом электр стансиясини қуриш каби масалаларни муҳокама қилган.
Туркиялик ҳамкасби билан бу музокаралар бошида Путин таъкидлади: Россия дон шартномаси бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.
Россия президенти, бугун томонлар Украина инқирози билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишини айтиб. қўшимча қилди:Россия ва Туркия яқинда газ соҳасида ҳам, бошқа соҳаларда ҳам муҳим қадамлар ташлайди.
Путин қўшимча қилди:Умид қиламанки, яқин келажакда минтақадаги энергетика билан боғлиқ вазият барқарор ва мувозанатли бўлиши учун Туркияда газ марказини яратиш бўйича музокараларни якунлаймиз.
Россия президенти тинч атом энергияси соҳасида Москва-Анқара ҳамкорлигини ҳам тилга олиб, айтди:Туркиядаги Аккую атом электр стансиясининг биринчи блоки келаси йили фойдаланишга топширилади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам россиялик ҳамкасби билан икки томонлама музокаралар бошида ишонч билдирди:Туркия ва Россия бу мамлакатда иккинчи атом электр стансиясини қуриш борасида келишиб олиши мумкин.
Туркия президенти Путин билан Сочидаги музокараларини бутун дунё кузатиб, натижага умид қилаётганини айтиб, Украина билан дон келишуви масаласини билвосита тилга олди.
У айтди:Туркия ва Россия Федерацияси табиий газ таъминоти соҳасида алоқаларни ривожлантиришда давом этади.
Россия хабар манбаларига кўра, Россия ва Туркия президентлари бу музокараларда Украина ва дон келишувини муҳокама қилади.