Саудия Арабистони ШҲТда " мулоқот бўйича ҳамкор" бўлиш қарорига келди
(last modified Thu, 30 Mar 2023 09:49:14 GMT )
март 30, 2023 14:49 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони ШҲТда \
    Саудия Арабистони ШҲТда \" мулоқот бўйича ҳамкор\" бўлиш қарорига келди

Саудия Арабистони вазирлар кенгаши бу мамлакатнинг ШҲТга " мулоқот бўйича ҳамкор" сифатида қўшилиш меморандумига розилик берди.

ВОС ахборот агентлигининг хабар қилишича Саудия Арабистони Вазирлар кенгаши кеча қирол Салмон бин Абдулазиз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатга ШҲТ ташкилотида " мулоқот бўйича ҳамкор" мақомини берувчи меморандумни тасдиқлади.

Ҳисоботга биноан, мулоқот  бўйича ҳамкор  давлат ШҲТга аъзо бўлишнинг олдинги биринчи қадамдир.

Ройтерз ахборот агентлигининг огоҳ манбаларга таяниб, Саудия Арабистонининг ШҲТга аъзо бўлиши Хитой президентининг ўтган декабр ойида Риёдга қилган сўнгги ташрифи чоғида муҳокама қилганди деб хабар тарқатди.

Риёд давлати ШҲТга ўрта муддатли истиқболда аъзо бўлишидан олдин диалог бўйича ҳамкор мақоми биринчи қадам бўлади.