Фаластин қаршилик гуруҳлари Тел-авивдаги антисионистик амалиётга муносабат билирдилар
Фаластин қаршилик гуруҳлари кеча Тел-авивда 1 кишининг ўлими ва 7 нафарни раланганига оли келган сионистларга қарши ҳужумга билдирган муносабатида бу операция қаршилик ва Фаластин хақлқининг босқинчиларга зарба бериш қобилиятини яққол кўрсатди деб эълон қилдилар.
Кеча сионистик режим ОАВлари Тел-авивдаги пляж паркида бир фаластинлик ўз машинаси билан бир неча кишига қарата ўқ узгани сўнгра бир қанча одамни бостириб кетганини хабар қилди.
Сионистарга қарши бу операция жараёнида бир киши ҳалок бўлгани , 7 киши жароҳатлангани ва улардан баъзилари аҳовли оғир эканлиги айтилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳамас ҳаракатининг матбуот котиби Абдулатиф Ал-Қону ҳам Тел-авивдаги амалиёт қаршилик кучлари ва унинг ёшларини босқинчиларга зарба бера олиш қобилиятини кўрсатди деб эълон қилди.
У шунингдек босқинчиларнинг Масжид-ул-ақсодаги жиноятларига жавоб бериш амалиёти кучайиб бормоқда ва босқинчич режимнинг даҳшатлари барҳам топмагунича тўхтамайди деб қайд этди.
Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати Тел- авивдаги сионистарга қарши амалиёт учун табрик баёнотида, бу операция босқинчиларни Фаластин халқи ва муқаддас маклнларига қилган ҳужумларига қонуний жавобдир деб таъкидлади.
Халқ қаршилик қўмиталари ҳам Тел-авив амалиётига билдирган муносабатида, Тел-авив амалиёти Исроил хавфсизлигига кучли зарба эканиги ва Ал-ақсонинг қасоси тугамагани ва тугамаслигини тасдиқлагани маълум қилди.
Фаластинни озод қилиш халқ фронти ҳам Тел-авив амалиёти босқинчиларнинг Ал-Ақсо масжидига қилган жиноятлари,ҳужумлари ва такрорий босқичларига табиий жавоб эканини билдирди.