Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Қудс кунини нишонлаш Фаластин озодлик курашини бир қисимдир
Ливан Ҳизбулоҳи ҳаракати бош котиби Халқаро Қудс кунини нишонлашни ислом оламининг Фаластинни озод қилиш учун олиб бораётган курашининг муҳим қисми эканлигини таъкидлади.
Ал-манор телеканалининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ " Трибун Қудс" йиллик маросимида Муборак Рамазон ойининг сўннги жума кунини Халқаро Қудс куни сифатида номланганига тўхталиб, Халқаро Қудс кунини нишонлаш халқимиз ва халқларимиз Қудс ва бутун Фаластин заминини озод қилиш учун олиб бораётган буюк курашнинг асосий ва ҳақиқий қисмидир деб эълон қилди.
Насруллоҳ шунингдек ўтган йили Халқаро Қудс кунидан ҳозиргача минтақвавий ва глобал миқёсда сионистик режим доирасида ва Фаластин даражасида жуда муҳим ўзгаришлар ва ва воқеалар содир бўлганига эътибор қаратиб, менимча бу ўзгаришларнинг барчаси сиоинстик лойиҳа, бу режим ишғол режаси ҳамда АҚШ гегемония лойиҳаарига қарши кураш йўлидаги узоқ давом этган ҳараатларимизга хизмат қилишда ижоибйдир деб таъкидлади.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўз сўзларида, Ғарбий соҳил ва Қуддусда Фаластин қаршиликларнинг кучайиб бораётганига гувоҳ бўлаётганимизни бу тўқнашувда энг муҳим белгиловчи омиллардан бири эканлигини таъкидлаб, Ғарбий Соҳилдаги қаршилик ҳамда унинг мужоҳидлар ва шаҳидларини кенг жамоатчилик томонидан қабул қилиниб қўллаб-қувватланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз деб қўшимча қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек бизнинг саъй-ҳаракатимиз Ғарбий соҳилдаги қаршилик ва бу жасур Интифада давом этиши учун барча даражадаги энг юқори ёрдамни қандай кўрсатиш бўлиши керак деб изоҳлади.