Хорижда яшайдиган туркияликларнинг сайловларда овоз бериши жараёни якунланди
(last modified Wed, 10 May 2023 07:13:33 GMT )
май 10, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Хорижда яшайдиган туркияликларнинг сайловларда овоз бериши жараёни якунланди
    Хорижда яшайдиган туркияликларнинг сайловларда овоз бериши жараёни якунланди

Кеча хориж мамлакатларда истиқомат қилувчи туркияликларнинг президентлик ва парламент сайловларида овоз бериши жараёни якунланди.

Эрон телерадиокомпнаиясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича 27 апрел куни дунёнинг 156 мамлакати шу жумладан  бу мамлакатнинг чет элдаги 73 сиёсий ваколатхонасида бошланан Туркия президентлик ва парламент сайловларига овоз бериш жараёни кеча аср пайтида ўз ниҳоясига етди.

Туркиянинг ТРТ ахборот телеканалининг хабар қилишича,  бундан олдин  сайловларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган бу мамлактанинг чет элда истиқомат қилувчи  фуқаролари  4 нафар президенликка номзодлардан бирини танлаш ва ёки бу мамлакат парламентининг  600 нафар депутатни танлашда қатнашиш учун белгиланган бўлимларга бориб овоз беришди.

Туркиянинг бу телеканалининг хабариша кўра, бу икки сайловда қатнашиш ва овоз бериш учун  рўйхадан ўтган 73 хорижий давлатларда яшовчи 3 миллион 416 минг 98 нафар туркияликлардан 1 миллион  800  мингдан ортиғи белгилланган бўлимларга келиб овоз бердилар.

Туркиянинг президенлик ва парламент сайловларида жами 64 миллион 113 минг 941 киши овоз бериш ҳуқуқига эгадир ва улардан 3 миллион 416 минг 98 нафари Туркиядан ташқарида яшайдилар.

Ёрлиқ