май 11, 2023 09:18 Asia/Tashkent
  • Хон Юнусдаги турар-жой биноси бамбордимон қилинди;“Сарая ал-Қудс”нинг 3 нафар юқори мартабали аьзоси шаҳид бўлди
    Хон Юнусдаги турар-жой биноси бамбордимон қилинди;“Сарая ал-Қудс”нинг 3 нафар юқори мартабали аьзоси шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбий самолётлари ўзларининг сўнгги жиноятларида Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон Юнусдаги турар-жой биносини бомбардимон қилдилар, натижада 3 нафар фаластинлик, жумладан Сарая ал-Қудс қўмондонларидан бири укаси билан бирга шаҳид бўлди ва яна бир қанча киши яраланган.

Пайшанба куни Фаластин матбуоти хабарига кўра, сионистик режимнинг Хон Юнис ғарбидаги Ҳамад шаҳарчасидаги турар-жой мажмуасига яқинда уюштирган ҳужумида Қудс гуруҳлари ҳарбий кенгаши аьзоси Али Ҳасан Ғали ва унинг укаси Маҳмуд Ҳасан Муҳаммад Ғали ва учинчи шахс Маҳмуд Валид Абдулжавад шаҳид бўлди.

Айрим маьлумотларга кўра, сионистлар Қудс кучлари қўмондони Хонюнисдаги уйига ҳужум қилишда АҚШда ишлаб чиқарилган ГБУ 39 бошқариладиган ракеталардан фойдаланган.

Сешанба куни эрталабдан бери Сионимтик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторини оғир ҳужумлари билан нишонга олди, бу ҳужумлар давомида 25 фаластинлик шаҳид бўлди, камида 70 киши яраланди.

Бунга жавобан Фаластин муқовимат гуруҳлари Тел-Авив ва босиб олинган ҳудудларнинг бошқа қисмларини, хусусан, Сионистик режим жанубини ракета ҳужумлари билан нишонга олди. Бунинг натижасида ҳозиргача 16 нафар сионист яраланган ва уларнинг кўпчилигининг аҳволи оғир экани хабар қилинган.

Сионистик режим армияси чоршанба оқшомидан бери Фаластин гуруҳлари босиб олинган ҳудудларга 469 та ракета отганини, бу эса катта молиявий зарар келтирганини маьлум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги Фаластин қаршилик гуруҳлари, жумладан, Хамас ва Исломий жиҳод ҳаракатлари ўзларининг “қўшма ҳарбий амалиёт хонаси” доирасида сионистик режимнинг бу минтақадаги жиноятига ягона ва яхлит жавоб беришга урғу берган.

Ёрлиқ