Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бошланди
(last modified Sun, 28 May 2023 05:07:32 GMT )
май 28, 2023 10:07 Asia/Tashkent
  • Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бошланди
    Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бошланди

Туркияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:00 да бошланди, токи халқ бу давлатнинг 13-президентини танлаши мумкин.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Туркиянинг ТРТ агентлигига таяниб хабар беришича, бир неча дақиқа аввал Туркиянинг турли минтақаларида сайлов участкалари очилди. Бу мамлакат халқи 13-президентни сайлаш учун президентлик сайловларининг иккинчи босқичида икки президентликка номзодлардан бири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ёки Камол Қиличдарўғлига овоз беришлари керак.

Туркияда президентлик сайловининг биринчи босқичи икки ҳафта аввал 14-май  куни парламент сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтди. Аммо уч номзоднинг ҳеч бири овозларнинг ярмидан кўпини ололмади ва сайлов иккинчи турга узайтирилди.

Сайловнинг биринчи босқичида Эрдўған 49,52 фоиз, Қиличдарўғли 44,88 фоиз, Синан Ўған 5,17 фоиз овоз олган. Синан Ўған сайловларнинг иккинчи босқичида Эрдўғонни қўллаб-қувватлашини расман маьлум қилди.