Эбола вируси сабаб Ироқда 20 нафар вафот этди
ОАВ Ироқда Эбола вируси туфайли 20 нафарни вафот этганини хабар қилди.
Ас-Сумария нюс сайтининг хабар қилишича, Ироқда Эбола вируси билан касалланганлар сонининг кўпайиши ва 139 та инфекция ва ўлим ҳолатлари қайд этилгани ортидан касалланган ҳудудларнинг маҳаллий ва вилоят ҳокимиятлари унинг бошқа ҳудудларга тарқалишини олдини олиш чоралари кўрмоқда.
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига биноан, ўтган ҳафтанинг чоршанба кунига қадар, Эбола вируси билан касалланганлар сони 139 нафарни ташкил этган ва улардан 20 нафари аксарияти чорвачилик соҳасида ишлаганлар вафот этган.
Ҳисоботга асосан, Эбола касаллигининг сезиларли даражада ўсиши Ироқнинг бир қанча провинцияларини уни олдини олиш учун бир қатор чоралар кўришига олиб келди.
Хабарга асосан, Ироқнинг Басра вилоятида, чорва молларининг маҳаллалар ва шаҳарларга киришига тўсқинлик қилган , Восит вилоятида эса беморлар махсус бўлинмаларда карантинда сақланмоқда.
Ҳисоботга биноан шу мақсадда Ироқ Курдистон минтақасида ҳам худди шундай чоралар кўрилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Эбола вируси одам ҳайвонни суйиш вақтида ёки ундан касалланган ҳайвонларнинг қони ёки тўқимаси билан алоқа қилганда юқади.