Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2 ёшли фаластинлик боланинг шаҳид бўлшининг айбдорларини жазолашни талаб қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғарбий Осиё тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тетор Уинсленд 2 ёшли фаластинлик Муҳаммад Ат-Тамимийнинг шаҳид бўлгани учун сионистик ҳукуматни жазолашга чақирди.
ИРНА хабарига кўра, Уинсланд ўз твиттерида сионист ҳарбийларнинг Муҳаммад Ат-Тамимийни шаҳид қилишдаги ваҳший ҳаракатини қоралаб ёзган:Тинч аҳоли, айниқса болалар, Исроил можаросининг нархини тўлашда давом этмоқда.
Икки кун аввал сионистлар ҳужуми чоғида оғир яраланган икки ёшли фаластинлик Муҳаммад Ҳайсам ат-Тамимий душанба куни шаҳид бўлди.
Бу фаластинлик бола Рамаллоҳдаги “Наби Солиҳ” қишлоғидан эди.
Айни пайтда; Сионист режим матбуоти душанбага ўтар кечаси Наблус жанубидаги Ҳавара шаҳрида автомобил таьқиб қилиш амалиёти натижасида 2 нафар сионист аскар яраланганини эьлон қилди.
Бу ҳаракат сионистик режимнинг 2 ёшли фаластинлик болани ўлдириш жиноятига жавобан қилингани айтилади.
Сионист режим ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластиннинг мазлум халқини шаҳид қилади, жароҳатлайди ёки ҳибсга олади; Фаластинликлар ҳам бу жиноятларга жавобан сионистларга қарши операцияларни амалга оширмоқда.