Сионистик режимнинг энергия ресурсларининг 70 фоизи муқовимат учувчисиз самолётларнинг нишони остидадир
Сионистлар қаршилик кучлари томонидан ўзлари босиб олган газ конлари нишонга тушишидан қўрқишларини тан олдилар.
Ўтган йили Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи Ўрта ер денгизидаги Кариш газ конида учта учувчисиз учиш аппаратини муваффақиятли учирди. Бу операция якунланганидан кейин Ҳизбуллоҳ баёнот бериб, бу операция муваффақиятли ўтганини ва керакли хабарнинг бошқа тарафга етганини эълон қилди.
Шаҳаб Неwс веб-сайтига кўра, сионистик режим армиясининг қўллаб-қувватлаш қўмондони Ариел Шер якшанба куни эълон қилдики, дронлар, портатив ракеталар ва қаршилик баллистикаси ушбу режим томонидан эгаллаб олинган газ конлари учун асосий таҳдиддир.
Ариел Шир шундай деди:Исроил электр энергиясининг қарийб 70% табиий газга боғлиқ ва газ конлари нишонга олинса, газ оқими тўхтатилади.
Ариел қўшимча қилди:Агар газ конларидан бирига ҳужум қилинса, биз электр энергиясини етказиб беришни давом эттира олмаймиз ва натижада барча ишлар тўхтатилади.
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг Кариш газ кони ишга тушса Ҳизбуллоҳ сионист режим билан урушга киришади, деган таҳдидлари, шунингдек, Ҳизбуллоҳ ушбу газ конига юборган 3 та дрон ҳам ушбу телерепортажда тилга олинган бошқа нарсалар қаторига киради.
Ушбу телерепортажда сионистлар Фаластиннинг босиб олинган сувларида қаршилик таҳдидларидан қўрқиб, ҳарбий кемаларини Темир гумбаз тизими билан жиҳозлашга мажбур бўлганликлари эьтироф этилади. Шу билан бирга, сионистик режим ва Ғазодаги қаршилик ўртасида сўнгги 5 кунлик урушда “Темир гумбаз”нинг қаршилик ракеталарини тутиб олишда муваффақиятсизлиги исботланди.