Сурияда 22 америкалик аскар яраланди
(last modified Tue, 13 Jun 2023 06:04:13 GMT )
июн 13, 2023 11:04 Asia/Tashkent
  • Сурияда 22 америкалик аскар яраланди

 Сурия шимоли-шарқида АҚШ ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида 22 киши жароҳат олди.

Сурияга қарши ўн йиллик урушда АҚШ терроризм ва ИШИДга қарши кураш баҳонасида бу мамлакатдаги бўлгинчи жангариларни қўллаб-қувватлади ва Суриянинг нефтга бой ҳудудларини эгаллаб олди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп аввалроқ бу мамлакат ҳарбийларининг Сурияда борлиги нефт қудуқлари туфайли эканини аниқ таькидлаган эди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги бир неча бор Америка Қўшма Штатлари Сурия ҳудудининг шимоли-шарқида, шунингдек жанубдаги Ал-Танф минтақасида ўз кучларининг ноқонуний мавжудлигини давом эттириб, Сурия халқининг нефт, буғдой ва бошқа ҳаётий ресурслари ҳамда миллий бойликларини талон-тарож қилишда давом этаётганини бир неча бор эълон қилди. 

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, террорчилик ташкилоти CЕНТCОМ (АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги марказий қўмондонлиги штаб-квартираси) қўмондонлиги бугун (сешанба) баёнот бериб, Сурия шимоли-шарқида вертолёт қулаши оқибатида 22 нафар америкалик аскар жароҳатланганини маьлум қилди.

Баёнотда яраланган 22 аскарнинг даволанаётгани, 10 нафарининг аҳволи оғир экани билдирилди.

Cентcом баёнотига кўра, вертолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум ва тергов давом этмоқда.

Ёрлиқ