72 соат ичида Ғарбий Соҳилда фаластинлик шаҳидлар сони 17 кишига етди
(last modified Thu, 22 Jun 2023 05:07:15 GMT )
июн 22, 2023 10:07 Asia/Tashkent
  • 72 соат ичида Ғарбий Соҳилда фаластинлик шаҳидлар сони 17 кишига етди
    72 соат ичида Ғарбий Соҳилда фаластинлик шаҳидлар сони 17 кишига етди

Фаластин матбуоти сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилдаги тажовузи чоғида сўнгги 72 соат ичида 17 кишининг шаҳид бўлгани ҳақида хабар берди.

Меҳр агентлигининг хабар беришича; Фаластин Ахборот Маркази, охирги 72 соат ичида сионистик ишғол кучларининг Ғарбий Соҳилга уюштирган ҳужумларида 17 нафар Фаластинлик шаҳид бўлганини маълум қилди.

Бу хабарга кўра, Женинда 11 киши, Наблусда 4 киши, Тармсаия қишлоғида 1 киши ва Байтлаҳмда 1 киши шаҳид бўлди.

Шу билан бирга, охирги ойларда Фаластин қаршилик кучларининг ҳужумлари ҳам кучайиб, сионистик режим разведка ва хавфсизлик хизматларининг Ғарбий Соҳилдаги кескин вазиятдан жуда хавотирланишига сабаб бўлди.

Бу кунларнинг ишғол қилинган ҳудудларда, хусусан, Ғарбий Соҳилда шароити жуда ўзига хосдир ва фаластинлик жангчилар сионистларнинг сон-саноқсиз жиноятларига ҳар қандай йўл билан жавоб беришади ва бу сионистлар учун алоҳида шароит яратди.

Бундан олдин сионистлар фақат босиб олинган ҳудудларнинг жанубида ва Ғазо минтақасида фаластинликлар билан тўқнашувда бўлган. Аммо ҳозир Фаластин шарқидаги Ғарбий Соҳил ўзининг ёш авлод қуролли кучлари туфайли қўрқоқ сионистлар учун жанг майдонига айланиб, уларнинг кўзларидан енгил уйқуни олиб ташлади.