Аҳоли пунктларида яшайдиган сионистлар Қуръони каримга ҳурматсизлик қилдилар
Аҳоли пунктларида яшовчи сионистлар Ноблусда Қуръони каримни ҳақорат қилдилар.
Ал-маёдин тедеканалининг хабар қилишича, шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар исломий муқаддасликларга кескин ва хавфли ҳурматсизлигида Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Ноблус шаҳри жанубидаги Увриф шаҳарчасидаги масжидлардан бирида Қуръони Карим нусхаларини ёқиб юборишди.
Сионистик режимнинг 13-телеканали ҳам сионист муҳижориларнинг Увриф аҳоли пунктига ҳужуми чоғида Қуръони Каримни ҳақорат қилган лаҳзаларини кўрсатувчи видеони тарқатди.
Хабарда келтирилишича, Муқаддас Қуръонни ҳақорат қилган сионистт кўчманчилари Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидагижуда радикал сионист муҳожирлардан иборат " Тепалик ёшлари" ё ўзи "Fotiya at-Tilol" деган гуруҳга алоқадордир.
Қуръони каримга ҳурматсизлик эса босқинчи сиоинстик режимнингг Қуддус ва босиб олинган бошқа ерлардаги шаҳарарин яҳудийлаштириш сиёсатининг давоми ҳамда сионистларнинг фаластинликларга қарши содир этган жиноятларни давопм эттириш мақсадидадир. Қуръони Каримга ҳурматсизлик ва бу муқаддас китоб нусхаларига ўт қўйиш эса бу босқинчи режим сийсатида ирқчилик ҳукмронлик қилаётганининг далилидир.
Бошқа хабарга кўра, Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС ҳам ўз баёнотиди Ноблусдаги сионистик режим муҳожирлари томонидан Қуръони Карим нусхаларига ўт қўйилганини кескин қоралаб, бу шафқатсиз жиноятлар сионистик режимниннг Фаластин халқига қарши диний урушини кенгайтирганини кўрсатмоқда деб эълон қилди.
ҲАМАС ҳаракати шунингдек яҳудий кўчманчиларнинг сионистик режим босқинчилари ва маҳкамаси томонидан қўллаб-қувватланаётган бу ваҳший ҳатти-ҳаракати бутун Фаластин фарзандлари ва миллатининг ғазабига сабаб бўлгани ва бу миллатнинг муқаддасликларга мисли кўрилмаган ҳақорат эканлигини таъкидлади.
Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати ҳам Ноблусда сионистларнинг Қуръони Карим нусхаларига ўт қўйганини қоралаб мусулмонларнинг муқддасликларини ҳақорат қилиш Фаластин халқига қилинган ҳужумнинг оқибати бўлиб қаршилик ҳаракатини янада фаоллроқ бўлишига замин яратади деб изоҳлади.