Женинда Фаластинлик шаҳидлар сонининг ортмоқда
(last modified Mon, 03 Jul 2023 13:42:51 GMT )
июл 03, 2023 18:42 Asia/Tashkent
  • Женинда Фаластинлик шаҳидлар сонининг ортмоқда
    Женинда Фаластинлик шаҳидлар сонининг ортмоқда

Шифохона манбаси, сионист режим армиясининг Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрига уюштирган ҳужумларида шаҳидлар ва ярадорлар сони ортганини маьлум қилди.

Бугун, душанба (1-июл) сионист армия Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрини ердан ва ҳаводан нишонга олди.

ИРНА ахборот агентлигига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маьлум қилди:Жениндаги шаҳидлар сони 8 кишига, яраланганлар сони эса 50 кишига ошиб, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинмоқда.

Хабар манбаси аввалроқ сионист режим армиясининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳри ва қароргоҳига жорий ҳужуми мингдан ортиқ аскар иштирокида ва Американинг яшил чироғи билан бошлангани ҳақида хабар берган эди.

Едиот Аҳаранот газетаси ҳам эълон қилди:Ҳозиргача Женинга 15 га яқин ҳаво ҳужуми уюштирилди ва сионистлар армиясида Женинга қарши операция бир-икки кун ва балки ундан ҳам кўпроқ давом этиши айтилмоқда.

Бошқа томондан, бир сионист амалдор эълон қилди:“Исроил Женинга қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказиш ниятида экани ҳақида АҚШ ҳукуматига маьлум қилган, бироқ унинг қачон ўтказилишини маьлум қилмаган.

Зулмга учраган Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик ишғол режимининг оёқлари остида эзилиб келинмоқда. Бу режим фаластинликларга қарши энг шафқатсиз жиноятларни амалга оширди.