август 06, 2023 10:13 Asia/Tashkent
  • Сионистик армия: Нетаняхунинг кабинети зудлик билан ағдарилиши керак
    Сионистик армия: Нетаняхунинг кабинети зудлик билан ағдарилиши керак

Сионист армиядаги Рейнжер ва кибер захира кучлари суд тизимидаги ўзгаришлар режасига норозилик сифатида Нетаняху кабинетини зудлик билан ағдариш кераклигини таъкидлади.

Январ ойида Нетаняҳу вазирлар маҳкамаси томонидан таклиф қилинган суд тизимини ўзгартириш режаси лойиҳаси кескин бўлинишга ва сионистик режимдаги энг йирик норозилик ҳаракатларига сабаб бўлди; Лапид ва Бенни Ганц бошчилигидаги Кнессетдаги мухолифат коалициясининг кўча намойишлари ва қонуний шикоятлари бу режага қарши давом этмоқда.

30 ҳафта кетма-кет давом этган бу норозилик намойишлари ўзининг салбий таъсирини ишғолчи Сионистик режим армиясига ёйди.

Сионистларнинг Маъарив газетасига кўра, Сионист армиядаги Рейнжер ва Кибер-кучлар ўз баёнотида Нетаняху ва унинг вазирлари Олий судга мафия каби ҳужум қилганликларини эълон қилишган.

Бу баёнотга кўра, Нетаняху кабинети Сионистик режимнинг вайрон бўлишига ва армиянинг бутунлай йўқ қилинишига сабаб бўлади; Шунинг учун унга бўйсунмаслик керак, балки уни дарҳол ағдариш керак.

Шу нуқтаи назардан, Сионистик режим ҳаво кучлари таркибидаги 30 дан ортиқ захира кучлари ўз қўмондонларига энди парвоз қилишни истамаслиги ҳақида маьлум қилди.

Ёрлиқ