август 13, 2023 12:27 Asia/Tashkent
  • Истанбул шаҳрида Моссад жосуслик ташкилотнинг Эронга қарши жосуслик ишининг янги тафсилотлари фош этилди
    Истанбул шаҳрида Моссад жосуслик ташкилотнинг Эронга қарши жосуслик ишининг янги тафсилотлари фош этилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида босқинчи сионистик режим жосуслик агентлиги-Моссаднинг Эронга қарши жосуслик ишининг янги тафсилотлари ошкор бўлди.

Туркияниннг Стар ахборот сайтининг бу мамлакат Хавфсизлик ташкилотига таяниб  Истанбулда  Исроил режими жосуслик агентлиги -Мосад аъзоларига нисбатан тергов якунланганига тўхталиб, бу жосуслик ташкилотнинг асосий агенти Салжуқ Кучуккая Туркия разветка хизматининг Истанбулдаги амалиёти чоғида ҳибсга олинган ва у Моссадда хусусий детектив бўлиб ишлаганди дея ёзди.

Туркия ОАВлари шунингдек бу тармоқнинг оператори ва асосий агенти   "Tanner Sezgin" код номи билан "уччинчи кўз мутахасиси" номи остида Эрон билан бизнес алоқалари бўлган бир компания ва 23 кишига қарши жосуслик қилганини маълум қилди.

Сионистик режимнинг Моссад жосуслик ташкилотига алоқадор 17 нафар айбланувчига нисбатан айблов хулосаси эълон қилинди ва улардан 6 нафари " сиёсий ва ҳарбий жосуслик"да айбланиб Истанбул Бош прокуратураси томонидан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу тармоқнинг асосий оператори Кучукккая  2018-2020-йилларда Австриянинг Вена шаҳрида ва Италиянинг Рим шаҳрида  Xose Satia, Tomas Alfonso ва Raul код исмлари остида Туркиядаги Мосад ва қочоқ тўнтариш ташабускорлари билан ҳамкорлик иқлган.

Сар сайтига кўра Кучуккая Мосад жосуслик ташкилотидан  90 минг еврони шахсан ёки рақамли валюта олиб жосуслик қилган.

Ёрлиқ