Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sat, 19 Aug 2023 10:16:02 GMT )
август 19, 2023 15:16 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режим жангариларинг ўқларидан олган жароҳатлари оғирлиги сабаб яна бир фаластинлик шаҳид бўлди.

Бугун фаластинлик ОАВлар  бир неча кун олдин сионистик режим жангариларининг  Албалота лагерига ҳужуми ва бу режи жангарилари ва фаластинликлар ўртасида юз берган тўқнашувда фаластинлик ёш Муҳаммад Абуасаб жароҳат олди. Бу ёш фаластинлик бугун жароҳати оғир бўлгани сабаб шаҳид бўлди деб эълон қилдилар.

Ўтган чоршанба куни сионистик режи жангарилари Ноблус шарқидаги ҳудудга ҳужум қилди ва   бу ҳужумда  58  фаластинлик яраланди. Сионистик режим жангарилари ҳам бу ҳудудда Фаластин фуқароларининг иккита уйини портлатиб юборди.

Шунингдек фаластинлик кучлар жумладан Исломий Жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлинмаси бўлган Сароё Ал-Қудс га алоқадор батальони сионистик режим жангарилари билан қаттиқ тўқнашди.

Исроил режими Суд лойиҳасининг ратификация қилиниши сабаб Бинямин Нетаняҳунинг фанат ва экстремист вазирлар кабинети ва  қарама қарши фракция ўртасидаги келишмовчиликлар  ва зиддиятлар ишғол этилган сарзаминларда қийин вазиятни вужудга келтирган ва  ҳатто бу масала сиоинстик режимни ағдариб кетиш даражасига етказган.