сентябр 05, 2023 09:51 Asia/Tashkent
  • Ироққа 3 миллиондан ортиқ хорижлик Арбаин зиёратчилари етиб келди

 Ироқ вазирлиги Арбаин мавсуми бошланганидан бери бу мамлакатга Арбаин Ҳусайний (с.а.в.) маросимида иштирок этиш учун уч миллиондан ортиқ хорижлик зиёратчилар келганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, 2023 йил 6 сентябр, Арбаин Имом Ҳусайн (а.с.) ва унинг содиқ ҳамроҳларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлган куни бўлиб, шу куни зиёратчилар Ҳусайний (а.с.)нинг арбаин маросимида қатнашиш учун Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига кирадилар.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги баёнотида:Арбаин мавсуми бошланганидан буён бу мамлакатга уч миллион 600 минг хорижлик зиёратчилар кириб келган.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, бу миқдордаги хорижлик зиёратчилар Ироққа Ал-Мунзария, Зарбатия, Ал-Шайб, Шаламча, Сафвон, Мандали, Киркук, Ал-Қаим  қуруқликдаги чегара пунктлари, шунингдек Бағдод, Нажаф Ашраф ва Басра аеропортлари орқали кириб келган.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги ушбу баёнотда қўшимча қилди:Ички ишлар вазири Абд ал-Амир Ал-Шаммарий бошчилигидаги Олий хавфсизлик қўмитаси зиёратчилар Карбалога борадиган барча ҳудудлар ва йўлларда хавфсизлик кучларини жойлаштириб, хавфсизликни таъминлаш ва ва Арбаин зиёратчиларига хизмат кўрсатиш бўйича ахборот саъй-ҳаракатлари ва вазифаларини тўлиқ ҳушёрлик билан давом эттирмоқда.

Ёрлиқ