сентябр 15, 2023 12:05 Asia/Tashkent
  • Хамас сионистлар томонидан ал-Ақсо масжидини таҳқирлаши ҳақида огоҳлантирмоқда
    Хамас сионистлар томонидан ал-Ақсо масжидини таҳқирлаши ҳақида огоҳлантирмоқда

Босқин остидаги Қуддусдаги Ҳамас ҳаракати матбуот котиби яҳудийларнинг байрамларида кўчманчилар томонидан Масжид-и Ақсонинг кенг миқёсда таҳқирланишидан огоҳлантирди.

Ал-Ақсо масжиди Қуддуснинг исломий-фаластинлик ўзига хослигининг асосий рамзи сифатида танилган ва Сионистик режим бу муҳимликни йўқ қилишга уринмоқда, бироқ Фаластин халқининг турғунлиги ва ҳушёрлиги сионистик режимни барбод қилди ва мағлубиятга учратди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳамаснинг Қуддусдаги матбуот котиби Муҳаммад Ҳамада пайшанба куни Ғарбий Соҳил, Қуддус ва босиб олинган ерлардаги фаластинликлардан яқин кунларда Ал-Ақсо масжидига ташриф буюриб, муҳожирларнинг ҳужумига қарши ушбу масжидни қўллаб-қувватлашни сўраган.

Ҳамада, айниқса, келаси шанбадан бошлаб яҳудийларнинг байрамлари бошланиши муносабати билан Ал-Ақсо масжидига босқинчилар томонидан бостириб кириши хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди.

ҲАМАС вакилининг қўшимча қилишича, ишғолчи режим экстремист кўчманчиларни Талмуд маросимларини ўтказиш орқали Қудс ва Масжид-ул-Ақсода вайронагарчиликлар қилиш учун эркин қўйган.

Ҳамаданинг айтишича, ҳеч ким босқинчилар ва муҳожирларнинг Қудс ва Масжидул-Ақсога қилган тажовузининг жавобсиз қолишига йўл қўймаслиги керак.

Ҳамас вакили яна қўшимча қилди:Фаластин халқи Ал-Ақсо масжидини ёлғиз қолдирмайди ва бу муқаддас даргоҳда содир бўлаётган воқеаларга сезгир бўлиб, барча тажовузларга жавоб қайтаради.

Ҳамада ишғол қилинган Фаластин замини тўлиқ озод этилгунга қадар қаршилик юришини давом эттириб, ишғолчиларнинг имкониятидан фойдаланиб, Ал-Қудс ва Ал-Ақсо масжидига бостириб киришга қаратилган қабиҳ режаларига барҳам бериш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Ҳайкал номи билан танилган кўчманчиларнинг экстремистик гуруҳлари яҳудийларнинг 17 сентябрда бошланиб, октябрь ойи ўрталаригача давом этадиган учта байрами вақтида Ал-Ақсо масжидига оммавий ҳужум уюштиришга чақирган эди.

Ёрлиқ