сентябр 27, 2023 11:31 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Найнаво вилоятидаги ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди
    Ироқнинг Найнаво вилоятидаги ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди

Ироқ мамлакатининг шимоли ғарбида жойлашган Найнаво вилоятининг Ҳамдония шаҳридаги тўйхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлиб 150 нафар жароҳатланди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сайф-ул-бадр Найнаво вилоятининг Ҳамдония шаҳридаги тўйхонада ёнғин чиққани ва унда 1000 га яқин одам борлиги тахмин қилинаётганини таъкидлади.

У ўз сўзлаида дастлабки статистик маълумотлар бу ёнғинда 100 кишини ҳалок бўлгани ва 150 кишини яраланганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.

Аммо расмий манбалар бу ёнғин сабаблари ҳақда хабар бермаган бўлса-да, бироқ баъзи ахборот манбалари ёнғин тўй маросимида ўт учирилганидан келиб чиққанини тахмин қилмоқдалар.

Ёрлиқ