сентябр 27, 2023 20:36 Asia/Tashkent
  • Ливан армияси ва сионистик армия ўртасидаги чегара нуқталарида тўқнашув юз берди
    Ливан армияси ва сионистик армия ўртасидаги чегара нуқталарида тўқнашув юз берди

Ливан манбалари охирги ҳафтада Ливан армияси ва сионист армия ўртасидаги иккинчи чегара таранглигини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, маҳаллий манбалар бугун чоршанба куни эълон қилди:Бир ҳафта ичида иккинчи марта содир бўлган бу кескинлик чоғида Ливан армияси ва сионист армия ўртасида тутунли бомбалар ёрдамида ўзаро ўт очилди.

Шу муносабат билан Ливан армияси баёнот бериб, эълон қилди: Ливан армияси кучлари чегара нуқталарида яқинда содир бўлган чегара тажовузлари оқибатларини бартараф этаётган бир пайтда сионистик режим патрули Ливан армияси патрулига тутунли бомба улоқтирди. Бу ҳаракат ўзаро жавоб ва Ливан армияси кучлари томонидан сионистларга тутунли бомбалар отилишигасабаб бўлди.

Бу ҳақда “Ал-Манар” телеканали ҳам хабар берди, Ливан армияси чегара нуқталарида сионистлар қўшини яратган маршрутни тўсиб қўйган.

Сионистик режим армияси бу воқеа юзасидан расмий баёнот бермади.

Беш кун аввал Ливан армияси билан сионистлар армияси ўртасида тутунли бомбалар отиш йўли билан отишма бўлганига қарамай, халқаро кучларнинг аралашуви билан таранглик тинчлантирилган эди.

Ёрлиқ