Ол Халифа режими баҳрайнликларни асоссиз баҳоналар билан қамоққа олишни давом эттирияти
(last modified Wed, 16 Nov 2016 13:51:14 GMT )
ноябр 16, 2016 18:51 Asia/Tashkent
  • Ол Халифа режими баҳрайнликларни асоссиз баҳоналар билан қамоққа олишни давом эттирияти

Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази тарқатган маълумотга кўра, 7-13 ноябар кунлари 18 нафар баҳрайнликлар асоссиз сиёсий баҳоналар билан Ол Халифа режими хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди ва қамоққа ташланди

Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази тарқатган маълумотга кўра, 7-13 ноябар кунлари 18 нафар баҳрайнликлар асоссиз сиёсий баҳоналар билан Ол Халифа режими хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди ва қамоққа ташланди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази бугун чоршанба куни ўзининг ҳафталик ҳисоботида Суд томонидан қамоқда сақланаётган 18 нафар кишига нисбатан ҳукм чиқариб жами 241 йил муддатга озодлик дан маҳрум этди. Баҳрайн инсон ҳуқуқлари маркази Ол Халифа режимига қарши бўлган мухолифатдагиларнинг мамлакатнинг турли минтақаларида кўча намойишларини ўтказишгани учун Ол Халифа режими хавфсизлик кучларинининг, Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги ҳарбийлари ёрдамида уларга нисбатан куч ишлатишларини кескин қоралади. Шунингдек, Баҳрайн прокуратураси ушбу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари марказининг икки нафар аъзосини Баҳрайн шиаларининг раҳбари бўлмиш Оятуллоҳ Шайх Исо Қосемнинг уйи олдига тўпланганликда айблаб уларга нисбатан ҳукм чиқарди.  

Ёрлиқ