Жерусалим Пост: 750 исроиллик ҳануз бедарак йўқолган
(last modified Sun, 08 Oct 2023 09:46:56 GMT )
октябр 08, 2023 14:46 Asia/Tashkent
  • Жерусалим Пост: 750 исроиллик ҳануз бедарак йўқолган
    Жерусалим Пост: 750 исроиллик ҳануз бедарак йўқолган

Сионист манбалар Ал-Ақсо тўфони операциясида 750 га яқин исроиллик бедарак йўқолганини эълон қилди.

Фаластиннинг Ал-Юм ахборот сайти хабарига кўра, якшанба куни ционистик оммавий ахборот воситалари эълон қилган:Ал-Ақсо тўфони операциясида 100 га яқин исроиллик аскар асирга олинган ва бу 100 нафар сионист маҳбуслар орасида Ғазода асирликда бўлган фуқаролик маҳбуслар, аскарлар ва зобитлар ҳам бор.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий қаноти шаҳид Иззиддин ал-Қассам батальонлари матбуот котиби Абу Убайда якшанба куни эрталаб эълон қилди:Исроиллик маҳбуслар сони Бенямин Нетаняху тасаввур қилганидан анча юқори.

Сионистик режим матбуотининг хабарларига кўра, Ал-Ақсо тўфони амалиёти ортидан 300 нафар сионист ҳалок бўлган ва 1590 дан ортиқ киши жароҳат олган, ярадорлардан 285 нафарининг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

Бу сионистик режим “Ал-Ақсо тўфони” амалиёти чоғида ўзининг кўп сонли аскарлари, хусусан, юқори мартабали қўмондонлари ҳалок бўлганини тан олди.

Сионистик армия Ғазо атрофидаги  “Ал-Ақсо тўфони” амалиётида бир қанча юқори мартабали аскарлари ҳалок бўлганини тасдиқлар экан, эълон қилди:Ҳалок бўлганлар орасида Наҳал бригадаси командири, алоқа баталони командири, “Магеллан” бўлинмаси командирининг ўринбосари ва яна икки командирни кўриш мумкин.

Ёрлиқ