Шарқий Ғазода сионист танклари йўқ қилинди
Ал-Қассам батальонлари Ал-Ақсо тўфони жангида ишғолчи режим армиясининг бир қанча танкларини йўқ қилди.
Фаластин қаршилик жангчилари шанба куни эрталабдан бошлаб сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши Ғазодан (Фаластин жануби) “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган ҳар томонлама ва ноёб амалиётини бошладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ал-Қассам батальонлари (Фаластин исломий қаршилик ҳаракати Хамас ҳарбий бўлими) Ғазо шарқидаги Ал-Ақса тўфони жанги чоғида сионист босқинчилар армиясининг бир қанча танкларини йўқ қилди.
Шу билан бирга, иброний тилидаги манбалар ал-Қассам баталонларининг босиб олинган Қуддусга ракета ҳужуми натижасида 9 нафар сионист яралангани ҳақида хабар берди.
“Едиот Аҳаронот” сионист газетаси “Ҳамас” аскарлари томонидан асирга олинган сионистлар сони 150 нафардан ортиқ эканини маълум қилди:Исломий жиҳод томонидан асирга олинган 30 нафар сионистлар сони ва бошқа ўнлаб сионистларнинг турли гуруҳлар ва ҳатто оддий Фаластин халқи томонидан асирга олинишини ҳам қўшиш керак, айни пайтда 750 нафар сионист ҳам бедарак йўқолган.