"Арин ал-Асвад": Ал-Ақсо тўфони Фаластинни озод қилиш операциясидир
Фаластиннинг "Арин ал-Асвад" қаршилик гуруҳи таъкидлади:Ал-Ақса тўфони операцияси буюк озодлик урушидир ва Ғарбий Соҳилдаги ҳар бир киши мудофаа босқичидан ҳужум босқичига кириши керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластиннинг “Арин ал-Асвад” қаршилик гуруҳи бугун душанба оқшомида баёнот бериб, бу мамлакатнинг барча аҳолисидан сионистик режим билан зиддият даражасини оширишни сўраган.
"Арин ал-Асвад", Фаластин халқининг Ал-Ақсо тўфонини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий вақт билан соат еттидауйларидан чиқишни сўрар экан, шундай деди:бошқа Фаластин гуруҳлари билан биргаликда бу соатда сионистларни қуролли операцияларда нишонга олишни режалаштирмоқдамиз.
Бу қаршилик гуруҳи сионистик қишлоқ хўжалиги ерларини ёқиш зарурлигини таъкидлаб, шундай деди:Фаластин аҳолиси қурол олиб, сионистларга ҳужум қилишлари керак, уларнинг ҳужум қилишини кутмасдан.
"Арин ал-Асвад", Америка денгиз флотидан қўрқмасликларига ишора қилиб, сўнггида таъкидлади:Бу уруш нафақат Ғазо уруши, балки бутун Фаластин уруши бўлиб, минтақавий уруш ҳам алангаланган.
Фаластин қаршилик кучлари шу ҳафтанинг шанба кунидан бошлаб Ал-Ақсо тўфони деб номланган йирик операцияни бошлади, бу 1000 дан ортиқ исроилликнинг ўлимига ва яна 2000 дан ортиқ кишининг яраланишига олиб келди.