октябр 10, 2023 19:45 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумларида шаҳидлар сони ортиб бормоқда
    Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумларида шаҳидлар сони ортиб бормоқда

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Иордания дарёсининг ғарбий соҳилига қилган ҳужумларида 788 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича бугун Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги  сионистик режим кучларининг Ғазо бўлгаси ва ғарбий соҳилга уюштирган ваҳшийларча ҳужумлари натижада  шаҳидлар сони 788 нафарга етган ва 4100 киши жароҳатланганини эълон қилди.

Ҳамас ҳаракатининг "Ал-Ақсо тўфони" операциясининг тўртинчи куни бошланиши билан  сионистик режим армияси Ғазо атрофидаги минтақаларни тўлиқ назоратга олганини даъво қилди.

Шунингдек сионисти крежим армияси  Ҳамас ҳаракатини Ал-Ақсо бўрони операциясида ҳалок бўлган  бу режим жангарилари ва зобитларининг янги рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга асосан Ал-Ақсо операциясида ҳалок бўлган сионист жангарилар сони 124 кишига етди.

Сионистик аҳоли пунктларида яшайдиганларнинг жанубий ва шимолий ҳудудларидан марказий ҳудудга қараб қочаётган бир шароитда асосий товарларни харид қилиш рационга берилди.

Сионистик режим ТВ-нинг 12 канали ҳам босиб олинган ерларнинг шимолидаги Жалила ҳудудида яшовчи 1,6 миллион сионистларнинг 75 фоизи бу минтақани тарк этганини хабар қилди. Ҳисоботга асосан Ливан чегарасида ярим аҳоли пунктларида сионистларнинг 90 фоизи уйларини ташлаб жанубга қочган ва бу ҳудудда фақат хавфсизлик ва ҳарбий кучлар мавжуд.

Ёрлиқ