октябр 12, 2023 14:34 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо тўфони операциясида сионист қурбонлар сони ортди
    Ал-Ақсо тўфони операциясида сионист қурбонлар сони ортди

Сионист манбалар Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери 1300 сионист ўлдирилганини эълон қилди.

Сионистик телевидение эълон қилди:Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери 1300 сионист ҳалок бўлди, 3300 нафари яраланди, ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Бошқа томондан, Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам эълон қилди:Сионистик режимнинг ваҳшиёна ҳужумлари натижасида шаҳид бўлган фаластинликлар сони 1128 нафарга, ярадорлар сони эса 5489 нафарга етди.

Тел-Авив уруш вазири Ёав Галант Ғазо секторига қарши тўлиқ блокада ўтказишни буюриб, минтақага ҳар қандай озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи, электр ва ҳатто сувнинг киришини тақиқлади.

“Ал-Ақсо тўфони” амалиётининг олтинчи куни ва Фаластин қаршиликларининг сионистлар ишғолига қарши оғир зарбалари билан бир вақтда АҚШ Давлат котиби Тел-Авивга етиб, сионистик режим етакчилари билан учрашди.

Ёрлиқ