Ҳизбуллоҳ кучлари сионистик режим армиясининг 5 та позициясини нишонга олди
(last modified Sun, 15 Oct 2023 15:36:38 GMT )
октябр 15, 2023 20:36 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ кучлари сионистик режим армиясининг 5 та позициясини нишонга олди
    Ҳизбуллоҳ кучлари сионистик режим армиясининг 5 та позициясини нишонга олди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимнинг ишғол этилган Фаластин шимолидаги ҳарбий позицияларига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.

Ал-манор телеканалининг хабар қилишича Ҳизбуллоҳ ҳаракати бугунги баёнотида қаршилик кучлари сионисти крежим армиясининг 5 та чегара қароргоҳини нишонга олгани ва бу ҳужумлар билвосита ва муносиб қурол билан уюштирилганини эълон қилди.

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бугун бир сионист аскарнинг ўлими ва 4 нафарни яралангани Ҳанитадиги сиоинсти крежим ҳарбий қарогоҳига қилинган  ҳужуми ҳақида хабар қилди. Ҳизбуллоҳ бу ҳужумда сионистларнинг иккита Мерково русумли танклари ва бир транспорт  воситаси йўқ қилингани ва бу ҳужумларни бошқариладиган ракета билан амалга оширилганини қўшимча қилди.

Бир неча дақиқа олдин қаршилик кучларининг  Ал-Ақсо номли операцияси давомида жанубий Ливандан босиб олинган Фаластин шимолида жойлашган сионистик аҳоли пунктлари томон бир нечта ракеталар отилган эди.

Ҳужумлар ортидан Ливан чегарасига яқин жойлашган барча сиоинстик аҳоли пунктларида хавотир тревогаси янгради.

Ёрлиқ