Ғазода фаластинлик шаҳидлар сони 2 минг 750 кишига етди
-
Ғазода фаластинлик шаҳидлар сони 2 минг 750 кишига етди
Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятлаирини давом этиши билан бу шаҳардаги Фаластин Соғлиқни сақлаш ваирлиги шаҳидлар сонини ортиб бориши ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, сионистик режимнинг бу шаҳарга қарши ваҳшиёна ҳужумлари натижасида шаҳид ва ярадорлар усусидаи сўнгги статистик маълумотида, ҳозиргача Ғазода 2750 киши шаҳид бўлиб, 9 минг 600 киши жароҳатланганини эълон қилди.
Сионистик режим армияси илгаригидек артиллерия ва қирувчи самолётлари билан Ғазо бўлгасини бомбардимон этмоқда.
Ҳозиргача ишғол қилинган ҳудудларда Фаластин қаршилик кучларининг амаилётини тўхтата олмаган ва бу амалиётлардан шок ҳолатига тушган сионистик режим илгаригидек бегуноҳ фаластинликларни нишонга олишда давом этмоқда.
Бундан ташқари сионистик режимнинг тиббиёт марказларини бомбардимон қилиши натижасида жума куни эрталаб 8 нафар фавқулодда ва қутқарув ходими шаҳид бўлди.
Сионистик режим армияси Ғазо бўлгасининг жануби -ғарбидаги Тел-Леҳва ҳудудидаги тез ёрдам машиналари ва қутқарув марказларини яна бир бор бомбардимон қилди.
Сионистик режимнинг жиноятлари давом этаётган бир вазиятда АҚШнинг Элленойс штатида 6 ёшли фаластинлик бола радикал сионистлар томонидан бир неча марта пичоқланди ва боши танасидан жудо этилди. Бу болакайнинг онаси ҳам қаттиқ жароҳатланган.

Шунингдек якшанбага ўтар кечаси сионистик режим армияси ҳам ҲАМОС ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони амалиётида ҳалок бўлган сионистлар сонини 1 минг 400 кишига етганини хабар қилди.
Сионистик режим армияси матбуот котиби Ричард Хет ҳам бу режимнинг 155 нафар вакили асирга олинганини тасдиқлади.