Сионист журналист: Хамас ҳужумида 1815 исроиллик ҳалок бўлди
-
Сионист журналист: Хамас ҳужумида 1815 исроиллик ҳалок бўлди
Таниқли сионист журналист Ёсси Милман Х (собиқ Твиттер)даги шахсий саҳифасида ХАМАС жангариларининг ҳужумида 1815 киши ҳалок бўлганини ёзди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистлар хавфсизлик сектори мухбири журналист Ёсси Милман кеча (16 октябр) Х ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида “Иззеддин ал-Қассам” жанчиларининг ҳужуми натижасида 1815 нафар сионист ҳалок бўлганини ёзди. Улардан 455 нафарининг шахси ҳозирча номаълум.
Милман қўшимча қилди:“Улардан 1000 нафари тинч аҳоли вакиллари, 291 нафари армия ходимлари, 10 нафари Шабак зобити ва 54 нафари полициячи ҳалок бўлганлар орасида; Шунингдек, 5 нафар полициячи бедарак йўқолган.
Бошқа томондан, сионист армия қурбонлари сони ортиши ва 286 нафар ишғолчи аскарнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар соясида (расмий статистик маълумотларга кўра), “Ал-Ақсо тўфони” операциясининг ўнинчи куни, кеча сионистик режимнинг 10-канали бир қанча исроиллик аскарларнинг оммавий қочиб кетгани ҳақида хабар бериб, уларнинг Ғазо секторидаги тажовузда иштирок этишга қаршиликларини эълон қилди.
Сионистик режим телевидениесининг 10-каналининг хабарига кўра, “Исроил аскарларининг оммавий қочиб кетиши ва уларнинг Ғазо секторига ҳужумда иштирок этишга қаршилиги ҳақида хабарлар бор. Босқинчи армия раҳбарлари ва амалдорлари ўртасида жиддий келишмовчиликлар бўлган ва армиянинг юқори мартабали зобитлари ва амалдорлари олиб чиқиб кетилгани ҳақида хабарлар бор".
Ҳамас қаршилик ҳаракати 7 октябрь шанба куни сионист террористик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади ва бунга жавобан сионистик режим Ғазо секторига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди, бунинг натижасида ҳозиргача 2808 киши шаҳид бўлди ва 10 859 киши жароҳат олди.