Ғазо бўлгасида шаҳидлар сони 3 минг 700 кишидан ошди
(last modified Thu, 19 Oct 2023 12:03:56 GMT )
октябр 19, 2023 17:03 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида шаҳидлар сони 3 минг 700 кишидан ошди
    Ғазо бўлгасида шаҳидлар сони 3 минг 700 кишидан ошди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги босқигнчи сиоинстик режимнинг Ғазо секторига бостириб кириши натижасида 3700 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган ва 13 мингдан ортиқ киши жароҳатланганини хабар қилди.

ҲАМОС қаршилик ҳаракати 7 октябрь шанба куни сионист террористик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади/

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Фаластин ССВ сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига бостириб кириши бошланганидан бери, 13 кундан бери Ғазо секторида камида 3 минг 785 фаластинилк шаҳид бўлиб 13 мингдан ортиқ киши жароҳатланди деб эълон қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири шунингдек, сионистик режим ҳозиргача Ғазодаги 24 касалхона жумладан Аш-шафа касалхонаси эвакуация қилиниши ҳақида огоҳлантирган деб изоҳлади.

Бу вазирлик ўз баёнотида вайроналар остидаги шаҳидлар ва ярадорлар сони эълон қилинганидан анча  кўп эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз сиоинстик режимнинг ҳалокатли мағлулияби, мингдан ортиқ сионистларнинг ҳалок бўлиши ва баъзи аҳоли пунктлари  ва ҳарбий қароргоҳларининг бой бериши бу режим етакчиларини сўнги кунларда Ғазо бўлгасининг тинч аҳоли ва бегуноҳ халқини қайта -қайта нишонга олиши ва шаҳарни қамал қилиб уруш жинояти содир этишига сабаб бўлмоқда.

Ёрлиқ