Ғазо шаҳидлари сони 6500 дан ошди
(last modified Wed, 25 Oct 2023 13:37:12 GMT )
октябр 25, 2023 18:37 Asia/Tashkent

Ғазодаги Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас)га алоқадор ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режим ҳужумларидаги шаҳидлар сони 6500 кишига кўпайганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ғазодаги Ҳамасга қарашли ҳукуматнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун (чоршанба) сионистик режимнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумининг 19-кунида шаҳидлар сони 6546 нафарга етганини маълум қилди.

ҲАМАСга қарашли ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълонига кўра, шаҳидларнинг 2704 нафари болалар; Шунингдек, 17 439 киши жароҳатланган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сионистик ишғолчи армиясининг ўтган соатларда 44 жиноят содир этганини, 756 кишининг шаҳид бўлганини, жумладан 344 нафари бола, 1142 нафари тинч аҳолининг яраланганини маълум қилди.

Ишғол режимининг Ғазога уюштирган ҳужумлари бошланганидан 19 кун ўтди; Ал-Ақсо тўфонининг ноёб амалиёти билан бошланган ҳужумлар ва Иззедин Ал-Қассам жангчилари Ғазо атрофидаги камида 10 сионист аҳоли пунктига киришга муваффақ бўлди, сионистик режимига кўра, ҳозиргача бу амалёт натижасида  1500 нафар сионит ҳалок бўлди. Ҳамас томонидан камида 200 киши асирга олинган.

Шунингдек, Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ўтган 24 соат ичида 11 нафар аъзосининг шаҳид бўлиши билан “Ал-Ақса бўрони” жангининг 19-кунида Ливан қаршилик кучлари шаҳидлари сони 40 кишига етди.

Бошқа томондан, сионистик режим Америкадан мисли кўрилмаган миқдорда қурол-аслаҳа олган ҳолда Ғазодаги турар-жойларни телбаларча ва мақсадсиз бомбардимон қилмоқда ва бу ҳудуднинг 2 миллион икки юз минг аҳолисини сув, электр ва ёқилғи таъминотидан узиб қўйган.

Сионистлар, шунингдек, шимолий Ғазо аҳолисидан, жумладан, шифохона ходимларидан Ғазонинг жанубий ҳудудларига боришни сўраган; Бироқ, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сионистик ҳужумларнинг аксарияти Ғазонинг жанубий қисмида тўпланган, у ерда юз минглаб одамлар шимолий қисмидан қочиб кетган ва Исроил бу ерни хавфсиз ҳудуд деб эълон қилган; Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳафта қурбонларнинг 65 фоизи Ғазонинг жанубий қисмидан эканлигини таъкидлади.

Ёрлиқ