октябр 30, 2023 10:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангариларининг Ғарбий соҳилга ҳужуми оқибатида ҳозиргача 123 киши шаҳид бўлган
    Сионистик режим жангариларининг Ғарбий соҳилга ҳужуми оқибатида ҳозиргача 123 киши шаҳид бўлган

Сионистик режим жангарилари Ғарбий Соҳилдаги ҳудудларни қўшиб олиш мақсадида ҳозиргача 123 кишининг умрига зомин бўлди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режим жинояти фақат Ғазо бўлгаси билан чекланиб қолмайди ва ўтган 23 кун ичида Иордания дарёсининг Ғарбий соҳили ҳам сиоинстларнинг ҳужумлари нишонига айланган.

7-октябрь куни ҲАМОС ҳаракатининг сионистларга қарши Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери, Иордания дарёсининг  ғарбий соҳилдаги халқ сионистларнингг ишғолига қарши туриш учун бўш қўл билан қаршиликни бошлади ва шу кунгача бу минтақда 123 нафар ёш фаластинликлар шаҳид бўлган.

Хабарга биноан, энг кўпи 24 шаҳид билан Тўлкарм аҳолисидан ҳамда Ноблусда 19 киши Рамаллаҳда 16 киши, ишғол остидаги Қудус шаҳарларида 14 киши қолганлари эса Ғарбий соҳилнинг бошқа ҳудудларида шаҳид бўлди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги баёнотида сионисти крежимнинг Ғазонинг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумларида бир сутка ичида яна 302 киши шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Бу вазирлик шунингдек сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилга ҳужумларида шаҳидларнинг аксарияти қочқинлар ва бошпанасизлар бўлиб жанубий ҳудудларга ўз жонларини сақлаб қолиш учун борганини қўшимча қилди.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги турар-жой ҳудудлари, шифохоналар ва мактабларга шафқатсиз ҳужумлари кучайгани шундай бир ҳолдадирки  Ал-Ақсо тўфони операциясидан 25 кун ўтиб бормоқда ва босқинчи сионистлар қуруқлик, денгиз ва осмондан Ғазо бўлгасига ваҳшиёна ҳужумларни давом эттирмоқда.

Ёрлиқ