Амир Абдуллоҳиён: Фаластиндаги урушнинг кенгайиши бевосита сионистик режим ва АҚШга қаратилган
(last modified Wed, 01 Nov 2023 15:25:17 GMT )
ноябр 01, 2023 20:25 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Фаластиндаги урушнинг кенгайиши бевосита сионистик режим ва АҚШга қаратилган
    Амир Абдуллоҳиён: Фаластиндаги урушнинг кенгайиши бевосита сионистик режим ва АҚШга қаратилган

Эрон Ташқи ишлар вазири, агар Фаластиндаги можаро тўхтатилмаса, уруш кўлами ва жиҳатларининг кенгайиши бевосита сионистик режим ва АҚШни нишонга олишини таъкидлади:Америка одамларни ўлдиришда тўлиқ қўллаб-қувватлаш масъулиятини ўз зиммасига олиши ва унинг оқибатларини кўтариши керак.

Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ва Ҳакан Фидан чоршанба куни Анқарада ёпиқ эшиклар ортидаги интенсив маслаҳатлашувлардан сўнг қўшма матбуот анжуманида иштирок этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳусайн Амирабдуллоҳиан Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, шундай деди:Бу бизнинг ҳудудимиз ва уйимиз ва биз минтақа ва уй хавфсизлигини таъминлашда ҳеч қандай тараф билан андиша қилиб ўтирмаймиз.

Эрон дипломатик хизмати раҳбари “Ал-Ақсо тўфони” амалиётидан сўнг сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши содир этган жиноятларига тўхталиб, шундай деди:сионистик режим барча турдаги тақиқланган қуроллардан фойдаланади ва Ғазо ҳисоботлари, шаҳидлар ва ярадорлар статистик маълумотларини кўриб чиқиш тақиқланган қуролларнинг тури ва кўламини кўрсатади.

Эрон Ислом Республикасининг уруш кўлами кенгайишига йўл қўймаслик бўйича маслаҳатлашувлар ва саъй-ҳаракатларни давом эттиришга урғу бериб, Амир Абдуллаҳиён қўшимча қилди:Эрон президенти минтақа етакчиларига сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини тўхтатиш мақсадида исломий давлатлар раҳбарларининг учрашувини ўтказиш ғоясини берди ва бу фикр ислом давлатларининг кўплаб раҳбарлари томонидан олқишланди.

Туркия ҳукумати ва халқининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлар экан, у шундай таъкидлади: Мусулмонлар исломий давлатларнинг Исроил товарлари ва энергиясини эмбарго қилиб, Фаластин халқини қўллаб-қувватлашларини эълон қилишларини кутишмоқда.

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳам Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён билан ўтказган муштарак ахборот йиғилиши бошида Эрон делегациясини қутлади:Туркиянинг Эрон билан алоқалари мисли кўрилмаган сакрашларни амалга оширмоқда. Охирги ойларда икки марта Эронга бордим, Эрон Ислом Республикаси президенти ҳам Туркияга ташриф буюриши кутилмоқда.

Сионистик режимнинг зўравонлик билан ҳеч қаерга эриша олмаслигини таъкидлаган Туркия ташқи ишлар вазири:Бизнинг мақсадимиз пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлатини қуриш.

Ҳоқон Фидан Ғазодаги бугунги вазиятни ташвишли деб атади ва шундай деди:Ғазода одамлар дори-дармон ва озиқ-овқатга эга эмас ва улар дунёнинг кўзи олдида ўлдирилмоқда, ҳатто касалхоналар ҳам нишонга олинмоқда. Фидан таъкидлади:Бу қамал инсон ҳуқуқларининг очиқдан-очиқ бузилишидир ва биз бу ҳақда жим қола олмаймиз ва тинч аҳолига қилинган ҳужумларга тоқат қилмаймиз. Якшанба куни Истанбулда ажойиб бир юриш билан Ғазони қўллаб-қувватладик.

Шунингдек, Амир Абдуллоҳиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдиғон билан ҳам учрашиб, Фаластин масаласини муҳокама қилди.