Ливан чегарасида Ҳизбуллоҳ ва сионист армия ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
Ливан ва босиб олинган ҳудудлар чегарасида Ҳизбуллоҳ билан сионист режим ўртасида отишма ва тўқнашувлар давом этмоқда.
Охирги кунларда ционист режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари ва Фаластиндаги ишғолчиларга қарши Ал-Ақсо тўфони операциясининг давом этиши билан бир вақтда сионист режим қирувчилари Ливан жанубидаги турли ҳудудларни бир неча бор нишонга олдилар ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳи шунингдек, бир қатор сионистик ҳарбий штаб ва базаларни нишонга олди.
Ал Жазеера телеканалининг хабар беришича, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи якшанба куни берган баёнотида:Босқинчи режим аскарларининг тўпланиши сионистик аҳоли пунктларидан бирини нишонга олди, бу вақтда душман кучлари талофатлар берди.
Шанба куни кечқурун Ҳизбуллоҳ Ливаннинг босиб олинган ҳудудлар билан чегарасидаги сионистик режим базаларига қилинган ҳужум видеосини эълон қилди. Бу видеода “Ҳадб ал-Бўстон”, “Ал-Жардаҳ”, “Ал-Обод” базаси, “Жал-ул-Олам” базасининг ғарбий кириш қисми нишонга олингани кўрсатилган.
Ушбу ракета ҳужумини тасдиқлаган ҳолда, сионистик режим воизи шундай даъво қилди:Исроил аҳоли пунктларига қараган ҳудуддан зирҳга қарши ракета нишонга олинди.
Хабар манбалари ционист режимнинг “Халта”, “Бастара”, “Кафаркла” ва “Алузани” қишлоқлари атрофида олтита портлаш уюштирганини эълон қилди.
Ливан Ҳизбуллоҳининг ишғолчи режим позицияларига ҳужумлари бошланганидан буён ўн минглаб ционистлар Ливан чегараси яқинидаги аҳоли пунктлари ва киббутзимлардан кўчирилди, аҳоли пунктлари ҳам эвакуация қилинди.